Quantcast
Viewing all 817 articles
Browse latest View live

Mirzohid Muzaffar. Tanazzul lavhalari. Dostondan parchalar

Осмоннинг нариги чеккасида Туз қирол ва Шакар шаҳзода бошқаргувчи салтанат бор эди. Номи Ишқ, мартабаси тақиқ, халқи қиёфасиз, бутун бойлиги бир тишлам олма экан. Бир кун бу ўлкани кўринмас ёв босибдию, олти томон зулматга чўмибди. Туз қирол Шакар шаҳзодани бағрига босганча қасридан чиқмабди. Мирзоҳид МУЗАФФАР ТАНАЗЗУЛ ЛАВҲАЛАРИ Достондан парчалар Мирзоҳид Музаффар – 1999 йил Тошкент […]

Amir Temur tavalludining 660 yilligiga bag’ishlangan tantana (1996)

    1996 йил кузида Самарқанд Регистонида бўлиб ўтган Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган тантана. Сценарий  муаллифи — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. Тантананинг бош режиссёри — Ўзбекистон санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев.Бастакорлар  -​ Ўзбекистон санъат арбоби  Мустафо Бафоев, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов, Қўшиқлар муаллифлари -​ Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим […]

Ernest Heminguey. Ikki hikoya: Janob va xonim Elliot & Hindular qishlog’i &«XDK»ning yutub kanalida Ernest Heminguey asarlari asosida radiospektakllar

Жаноб ва хоним Эллиот фарзанд кўриш умидида эди. Улар Бостонда турмуш қургандан сўнг пароходда Европага сузиб кетишди. Пароход чиптаси жуда қиммат, Европага йўналтирилган рейс эса олти кеча-кундузлик эди. Буни қарангки, хоним Эллиот сув уловида бетоб бўлиб қолди. У сув чайқалиб, пароход силкинганида беҳузурланар, дамба-дам кўнгли ағдариларди ҳам. Эрнест Ҳемингуэй ИККИ ҲИКОЯ Эрнест Ҳемингуэй — америкалик […]

Abdulla Qodiriy. Diyori Bakr & Xurshid Doʻstmuhammad. Ikki maqola & Abdulla Qodiriy va hayot. Ochiq dars & Ikki buyuk roman audiokitoblari

10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 126 ЙИЛЛИГИ     Ушбу саҳифада Хуршид Дўстмуҳаммаднинг атоқли адиб Абдулла Қодирийга бағишланган мақола: «Отабек шуурининг оний сурати», «Жон Мильтон ва Абдулла Қодирий» ва телевидениеда намойиш этилган «Абдулла Қодирий ва ҳаёт» очиқ дарси, шунингдек, «Хуршид Даврон кутубхонаси»нинг ютубдаги каналида тақдим этилган «Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаён» аудиокитоблари билан […]

Muhammad Yusuf. She’rlar & Haqiqiy she’r — odamlar orasida…& Ikki video: Hujjatli film va ko’rsatuv

26 апрел — Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун Ардоқли шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кунга 66 йил тўлди. Шоир шеърлари халқимиз юрагидан муносиб ўрин топган. Унинг шеърлари еттидан етмишгача бўлган шеърхонлар тилидан тушмайди, дилларида аксу садо беради.   ҲАҚИҚИЙ ШЕЪР – ОДАМЛАР ОРАСИДА Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф билан суҳбат – Муҳаммад […]

Shukur Xolmirzayev. Bulut to‘sgan oy & Hikoya asosida radiospektakl

Ёмғир шундай куч билан қуя бошладики, бекат айвонида туришнинг иложи қолмади. Бунинг устига, ғувиллаб шамол эсар, ёмғирни букиб-қайириб айвон остига ҳам урар эдики, устунлар орқасига яшириниш ҳам фойда бермади. Мен плашнинг ёқасини кўтариб, шляпа гардишини пасайтириб, ресторанга қараб чопдим. Ресторанга кираверишдаги айвонча остида ҳам ёмғирдан қочганлар кўп эди. «Ке, шамоллаб-нетиб қолмайин. Барибир кечки овқатга етолмайман», […]

Gabriel Garsia Markes. Polkovnikka hech kim xat yozmaydi. Qissa & Buzrukning kuzi. Audioroman

«Ёлғизликнинг юз йили», «Ошкора қотиллик қиссаси» асарлари муаллифи,  ХХ аср дунё адабиётининг ёрқин сиймоси, Нобель мукофоти совриндори Габри­эл Гарсиа Маркес жаҳон адабиётида ўз сўзи ва ўзига хос услубига эга ижодкорлардан саналади.  Ўқувчилар эътиборига навбатда ҳавола этилаётган «Полковникка ҳеч ким хат ёзмайди» қиссаси ва «Бузрукнинг кузи» романи ҳам шу каби ҳайратлар мевасидир. Габриэль Гарсиа Маркес Полковникка […]

Abdulhamid Cho’lpon. Audioshe’rlar & Umid Bekmuhammad. Bokudagi Abdulhamid Cho’lpon tasviri

Жадид адабиётининг етук намоёндаси Чўлпоннинг қиёфаси акс этган фотосуратлар бугун кўпчиликка маълум. Шукрки, андижонлик профессор Рустамбек Шамсутдиновнинг Озарбайжон диёрида олиб борган изланишлари туфайли шу пайтгача номаълум бўлган жонли сиймоси-кинотасмадаги тасвири топилди. БОКУДАГИ АБДУЛҲАМИД ЧЎЛПОН ТАСВИРИ Умид Бекмуҳаммад Жадид адабиётининг етук намоёндаси Чўлпоннинг қиёфаси акс этган фотосуратлар бугун кўпчиликка маълум.Шукрки, Андижонлик профессор Рустамбек Шамсутдиновнинг Озарбайжон диёрида […]

Haynrix Byoll. G’alati odam & Kutish soati. Radiospektakl

Амакиваччам Бертрам шамолламаган бўлса ҳам концертда тўсатдан йўталишни бошлайдиган шунақа ғалати нусха. Аввалига бирор асбобнинг овозига ўхшайдиган қилиб беозор самимий томоқ қириб олади, кейин секин-аста кучайиб борган йўталидан олдинги қаторда ўтирган аёлнинг сочлари худди шамолда тебранаётган енгил елкандек ҳилпирайди. Ҳайнрих БЁЛЛ* ҒАЛАТИ ОДАМ Ҳайнрих Теодор Бёлл (21 декабрь 1917 – 16 июль 1985) – немис […]

Vasiliy Shukshin. Judolik & Vasiliy Shukshin. Chol va bola. Radiospektakl & Chol, qiz va oftob. Hikoyalar to’plami

Ёз пайтида шувоқ ҳиди анқиб, бошинг айланадиган дамлар бўлади. Эҳ, айниқса, кечалари… Тепангда оймўма аста сузади. Юрагинг ҳапқириб кетади. Кўнгилни маст этгувчи ислар таралмиш бунақанги ойдин тунларда беихтиёр ширин, тотли хаёлларга толасан. Э, йўқ, бу ҳатто хаёл ҳам эмас – ичингга ғулғула солиб, зор-интизор этгувчи аллатовур бошқача нарса. Томорқа этагидами, қариқизлар ичидами, беркиниб оласан-да, юрагинг […]

Alisher Navoiy. Siroju-l-muslimin & Dilnavoz Yusupova. Alisher Navoiyning diniy va tasavvufiy asarlari

     Давлатшоҳ Самарқандий Алишер Навоийни “Мир Низомиддин”, яъни “диннинг низоми – қонуни” деб бежиз улуғламаган. Ҳазрат Навоийнинг деярли барча асарларида, хусусан, “Хамса” достонларининг муқаддималарида Аллоҳга ҳамд, Пайғамбарга наът, муножот ва Расулуллоҳ с.а.в мадҳининг мавжудлигиёқ бу фикрни тасдиқлайди. Биз қуйида кўриб чиқадиган асарларда Алишер Навоий шариат ва тасаввуф илмининг чуқур билимдони, назариётчиси сифатида намоён бўлади. АЛИШЕР […]

Namoz Botir kim bo’lgan? Tarixchi bilan suhbat & Xudoyberdi To’xtaboyev. Qasoskorning oltin boshi. Roman & Namoz Botir. Radiospektakl

Халқимизнинг шонли ва бой тарихида шундай жасур ва мард инсонлар ўтганки, улар ҳақида қайта-қайта ёзсанг ҳам яна камдек туюлаверади. Бундан 125 йил муқаддам ўзининг қисқа ва жанговар умри давомида халқ орасида афсонавий қаҳрамонга айланиб улгурган Намоз ботир ана шундай қайта-қайта тилга олинишга арзийдиган ҳақиқий ўзбек ўғлонидир. Шунингдек, бу саҳифада таниқли адиб Худойберди Тўхтабоевнинг «Қасоскорнинг олтин […]

Pahlavon Mahmud. Ruboiylar & To’xtasin Jalolov. Puryoyvali & Pahlavon Mahmud. Videofilm

    1299-ҳижрий (1881 йилда) Бомбайда нашр этилган «Оташкадаи Озарий» номли машҳур Шарқ тазкирасида Паҳлавон Маҳмуд ҳақида қуйидагилар ёзилган: «Исми Паҳлавон Маҳмуд, Пурёйвалий лақаби билан шуҳрат топган, унинг паҳлавонлик овозаси оламни тутган, ўз асрининг ягонаси бўлган. Шеъриятда қудратли, «Канзул Ҳақойиқ» номли маснавийси бор. Кейинги вақтларда тасаввуф мавзуида ёзган рубоийлари анча яхши чиққан». ПАҲЛАВОН МАҲМУД — ПУРЁЙВАЛИЙ […]

Umid Bekmuhammad. Tolstoyning o’zbek suhbatdoshi &«XDK» yutub kanalida Lev Tolstoy asarlari: radiospektakllar, audiokitoblar

Сокин ўрмон сўқмоғининг сукунатини отнинг дупур-дупури бузди. Сўқмоқ четида турган кишилар ёнига келган оқ от устида серсоқол, елкалари кенг, шляпа кийган бир киши ўтирарди. У отдан тушиб, бошида симоби салла, эгнида адрас тўн, қотмадан келган баланд бўйли кишига бармоқлари йўғон қўлини узатди… Умид БЕКМУҲАММАД ТОЛСТОЙНИНГ ЎЗБЕК СУҲБАТДОШИ 1909 йилнинг ёз ойлари. Тула губернияси . Сокин […]

Ibrohim Haqqul. Tutdek to’kilgan yurak & Tilak Jo’ra. Munojoti Mansur & Ikki kitob

26   май — Шоир ва таржимон Тилак Жўра таваллуд топган кун     Тилак шеъриятга сиғинар, қалбидаги энг юксак ҳис-туйғу, шодлик ва кадар, ҳасрат ва армонларни шеърият билан боғлаб, шеър тилида ифодалашга интиларди. Ботиндаги ғам-ғусса зоҳирда кулгига дўниши ва кўзда ҳамиша шаффоф бир мунг аксланиб туришини мен Тилак Жўрада кўрганман. Тилакдаги қушдай енгиллик ва холислик руҳининг […]

Romen Rollan. Hikmatlar & Pyer va Lyus. Bir muhabbat qissasi. Radiospektakl

Асл шеърият сўз ўйинидан ёки оҳангу туроқдан эмас, борлиқни чирмаб оладиган, инсон кўзидан-да узоқларни кўра оладиган руҳ туфайли пайдо бўлади. Ромен Роллан ҲИКМАТЛАР     Ромен Роллан (1866.29.1, Кламси — 1944.30.12, Везле) — машҳур француз ёзувчиси, мусиқашунос, жамоат арбоби. Дастлабки пьесалари Италиянинг Уйғониш тарихига бағишланган. Лекин улар матбуотда чоп этилмаган. Тарихий мавзудаги «Эътиқод фожиаси» номи билан […]

Erkin A’zam. Navoiyni o’qigan bolalar & Ishq xazinasi. Hikoy asosida radiospektakl

Биз бугун йигирма биринчи аср бўсағасида турибмиз. Ўтган асрлар адабиётию уларнинг намояндалари олисда қолиб кетган. Биз энди Лорка, Хименес, Уитмен, Неруда руҳида яшамоққа ошиқамиз. «Навоий замонида қолиб кетган» ёлғиз одам курсимизда мана шу — Жаноб, Жанобиддин Сайфиддинов; лақаби — Жанобиддин Савдойи ёки жаноб Жаноб. У ҳамон Навоий замонида яшайди, ўша қадим Ҳирот муҳитидан нафас олади. […]

Kaykovus. Qobusnoma & Qobusnoma. Audiokitob

   Унсуру-л-Маолий  Кайковуснинг «Қобуснома» асари асосини Қуръони карим суралари, Муҳаммад (сав)нинг фаолияти ва кўрсатмаларини ифодаловчи ҳадислар, ҳикматли ҳикоятлар ташкил этади. Асар 44 бобдан иборат. Дастлабки 4 боби Ҳақни танимоқ, Пайғамбарларнинг хилқати (яратилиши), Аллоҳ неъматига шукур қилмоқ ҳақида бўлиб, қолган 40 боби ота-онани ҳурматлаш, илмий билимларни, санъатни эгаллаш, ҳарб, савдо, деҳқончилик ишлари ва ҳунарни ўрганиш, одоб-ахлоқ […]

Shukur Xolmirzayev. Odam haqida hikoyalar & Audiohikoyalar, radiospektakllar & Og’ir tosh ko’chsa. Hikoyalar va qissa

Тоғлар оқарди, адирлар ёришди, уфқ қизарди. Кундалик юмуш бошланди. Амирқул ака кўзлари қизарган ҳолда чайлага суяниб ўтирар, у ҳолсиз эди. Ўчоққа ўт қўймоқчи бўлди, ҳафсаласи келмади. Бир-бир босиб, адир тепасига кўтарила бошлади ва бирдан йиғлагиси келди. Лабларини қаттиқ тишлаб, тепага чиқиб борди. Қаршисида буғдойпоя ястанган, ер ҳайдалмаган эди. Сариқ тиканлар, кўп зарғалдокдар сайрар. Бу шундай […]

Yangi kitob: Orziqul Ergash. Qalb gavhari & Dala o’rtasidagi daraxt. Orziqul Ergash qissasi asosida vedeofilm

Куни-кеча таниқли ёзувчи Орзиқул Эргашнинг «Қалб гавҳари» номли нашрдан чиқди. Китобга муаллифнинг Ўзбекистон халқ шоири Миртемир, атоқли олимлар Ғайбулла ас-Салом, Жўра Мусаев, Убайдулла Уватов, Комилхон Каттаев, Ўзбекистон Қаҳрамони, машҳур кўз шифокори Холидбек Комилов, Ўзбекистон халқ артистлари Қодир Махсумов, Таваккал Қодиров, театр ва телевидение режиссёрлари Маҳкам Маҳамедов, Тожибой Исроилов, машҳур шоир, олим, таржимон Садриддин Салим Бухорий, […]
Viewing all 817 articles
Browse latest View live


<script src="https://jsc.adskeeper.com/r/s/rssing.com.1596347.js" async> </script>