Усмон Носир қисқа ҳаётида беш шеърий китоб, бир достон, бир шеърий драма ёзиб қолдирди. Бу китоблар ичида, айниқса, «Юрак», «Меҳрим» деб аталган икки тўплам Усмон Носир ижодининг қўш чўққиси ҳисобланади.Пушкиннинг «Боғчасарой фонтани», Лермонтовнинг «Демон» («Иблис») асарларини ўзбек тилига юксак маҳорат билан таржима қилди. Шоир қилган таржималар бу мушкул санъатнинг ёрқин намуналари сифатида янги авлод […]
↧
Mixail Lermontov. Demon (Iblis). Usmon Nosir tarjimasi. Matn & Radiospektakl
↧
Uilyam Saroyan. Hoy, kim bor? Rauf Parfi tarjimasi. Matn & Radiospektakl
Чекка бир қасабанинг кичик турмаси. Камерадаги йигит қошиқ билан полни оҳиста тақиллатади. Бир муддат гўё телеграфда ненидир узатаётгандек овоз беради, ўрнидан туриб, камера бўйлаб юра бошлайди. Камера ўртасида дафъатан тўхтаб, жим қотади… Уильям САРОЯН ҲOЙ, КИМ БОР? ХХ аср АҚШ адабиётининг таниқли вакили, арманинажод ёзувчи Уилям Сароян (1908-1981) кичик ҳикоялар устасидир. У 1908 […]
↧
↧
Alisher Navoiy. Farhod va Shirin. Audiokitob & Dilnavoz Yusupova. Dostonning timsollar olami
Улуғ бобомиз таваллудининг 575 йиллиги нишонланаётгани муносабати билан 50-йилларда Муқимий номли театрда саҳналаштирилган “Фарҳод ва Ширин” мусиқий драмаси (Комил Яшин либреттоси, Ю.Ражабий ва Г.Мушель мусиқаси) асосида ўзбекистон радиосида тайёрланган радиоспектаклни ва навоийшунос олима Дилнавоз Юсупованинг «Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи (Алишер Навоий даври)» ўқув қўлланмасида достон ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз («Фарҳод ва Ширин» радиоспектакли билан […]
↧
Alisher Navoiy. Layli va Majnun. Doston asosida audiokitob va radiospektakl & Dilnavoz Yusupova. Doston haqida
«Лайли ва Мажнун» ҳақидаги қисса араб халқлари орасида кенг тарқалгани ва ғоят машҳур бўлгани ҳақида академик И. Ю, Крачковский шундай ёзган эди: «Шарқда Лайли ва Мажнун Ғарбдаги Ромео ва Жульеттага нисбатан машҳурроқдир». Ибн Қутайба, Ал-Жоҳиз, Абу Бакр ал-Волибий ва бошқа араб олимларининг асарларида Лайли ва Мажнун ҳақидаги турли-туман ривоятлар берилади. Бадиий адабиётга келганда Низомий Ганжавий, […]
↧
Nodar Dumbadze. Qon & Kukaracha. Nodar Dumbadze qissasi asosida radiospektakl
Мазкур олди-берди можароси 1938 йил август кунларининг бирида қоқ пешин чоғи Хони қишлоғида, Нодар Ломжариянинг имеретиялик бувиси, аниқроғи — онасининг онаси муҳтарама Юлия Микеладзе ва боланинг гуриялик бобоси, аниқроғи — отасининг отаси муҳтарам Кишварди Ломжария ўртасида бўлиб ўтди. НОДАР ДУМБАДЗЕ ҚОН Нодар Владимирович Думбадзе (1928.14.7 — Тбилиси — 1984.5.3) — атоқли грузин ёзувчиси. Илк […]
↧
↧
Alisher Navoiy. Sab’ai sayyor. Audiokitob &«Navoiyni anglash» ko’rsatuvi & Dilnavoz Yusupova. Dostonning tuzilishi, hikoyatlar tahlili
Алишер Навоийнинг «Сабъаи сайёр» достонига бағишланган саҳифамизда онлайн шаклдаги достон аслияти ва унинг насрий баёни, шунингдек, асар ҳақидаги «Навоийни англаш» кўрсатуви билан танишасиз. Кўрсатувда таниқли адабиётшунос олимлар Азиз Қаюмов, Суйима Ғаниева, Ёқубжон Исҳоқов, Саидбек Ҳасан, Нурбой Абдужаббор, Ҳамидулла Болтабоев ва бошқалар иштирок этган. Алишер Навоийда ўзбек тилида «Хамса» — беш достон яратиш мақсади ёшлигидан […]
↧
Xurshid Davron. Navoiy armoni & Samarqand xayoli & Alisher Navoiy haqida qiziqarli faktlar
У, ўттиз йилдирки, салтанат остонасида тупроқ бўлди. Дўсти ўтирган тахт тинчини кўзлади. Подшоҳга дўст кишининг душмани кўп бўлади. Ўттиз йилдир-ки, бу душманлар уни ёмон кўрадилар, унга туҳмат қиладилар, бўҳтон ёғдирадилар. Аммо у пушаймонлик чекмайди, зеро, пушаймонлигидан суд йўқтур. Йўқ, йўқ, у пушаймон эмас, чеккан заҳматларидан рози. Илло, у ҳар ҳаёт кўнгилни Тангри таоло ёдидан […]
↧
Alisher Navoiy. Saddi Iskandariy. Doston matni, nasriy bayoni va Audiokitob & Iskandar. Spektakl
„Хамса“ таркибидаги „Сабъаи сайёр“ ва „Садди Искандарий“ достонларида Навоий шоҳлик билан боғлиқ масалаларни биринчи ўринга олиб чиқди. Бу достонлар хамсанавислик анъанасида ўзининг ижтимоий-сиёсий характери ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. „Хамса“га устоз Абдураҳмон Жомий (1414—1492) юқори баҳо берди. ИНСТИТУТДАН Ўзбекистон ССЖ Фанлар академияси қошидаги Адабиёт институти ҳамиша ўз илмий-тематик режаларида улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири […]
↧
Alisher Navoiy. G’azallar. Afzal Rafiqov o’qigan & Jamol Kamol. Alisher Navoiy g’azaliga muxammas
Бу саҳифада устоз шоир Дамол Камолнинг Ҳазрат Навоий ғазалига битган муҳаммасини ўқишингиз ва Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов ўқиган шоир бобомиз ғазалларини тинглашингиз мумкин. Жамол Камол Ўзбекистон ҳалқ шоири АЛИШЕР НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУҲАММАС Азалдин толеим рангида оқ камдир, қаро асру, Қаросидин келур бошимга ҳар дам можаро асру, Бўлибмен бу жиҳатдин мунчаким зору адо асру, Вафо […]
↧
↧
«Xurshid Davron kutubxonasi»ning yutubdagi kanalida Vilyam Shekspir dramalari: «Otello», «Hamlet», «Qirol Lir», «Koriolan»
Шекспир классик солнома ва драмалар сюжетидан фойдаланиб, бадиий талқиннинг энг юксак намунаси-трагедияни ижод қилган. Маълумки, ушбу жанрдаги асарлар учун трагик сюжет, трагик нутқ, трагик вазият, трагик тугун, трагик кульминация, трагик ечим ва ҳоказолар етакчилик қилиши шарт. Демак, Шекспир ўз асарларида ўзигача мавжуд бўлган солномалар, комик ёки драматик асарларнинг шакл эътиборидан фойдаланган, натижада ўқувчи (томошабин)га тамомила […]
↧
Xurshid Davron. Sog’inch yohud Boburshoh. Ikki qismli videospektakl
14 феврал — Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кун …Бобур монологидан: Ғурбат орзусига итоат қилған кезларим ёш эдим, ғайратли эдим. Ҳиндни оламан деб фарзандимга Ҳиндол деб ном бердим. Қиличим зўри била Ҳиндни фатҳ этдим, қувғиндиларга Ватан берай дедиму… аммо… аммо мана, умримнинг хазон фаслида англадимки, уларга Ватан эмас, бошпана берган эканман…Ватан ўша ёқда қолган экан. […]
↧
Mirzo Boburga bag’ishlangan maqom oqshomi & Boburnoma (1960 yil nashri)
14 феврал — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўз шеърияти билан инсон юрагининг соҳир манзараларини кашф эта олган. Шоир шеърларида гоҳ толеъ йўқлигидан шикоят қилади, гоҳида баҳор чоғидаги гўзалликларни ёшликка қиёслайди ва бу қиёслардан ўзи ҳам завқ олади. Таъбир жоиз бўлса, Бобур ижодида бахт ва кулфат, ишқ ва нафрат, […]
↧
Nodira. Firoqnoma & Devon & Turob To’la. Nodirabegim. Radiospektakl
Шоира таржимайи ҳолидан яхши биламизки, у ҳаётининг сўнгги йигирма йилини умр йўлдошидан айрилганидан кейинги ҳижрон азобида ўтказди. Бу унинг шеърларига таъсир қилмай қолмади. Ҳатто, фироқнома асарлар битиш, бошқача айтганда, шеърларида ҳижронни куйлаш шоира ижодининг асосий йўналишларидан бирига айланди. НОДИРА Нодира — ХIХ асрнинг биринчи ярмида ижод қилган таниқли ўзбек шоираси. Унинг асл исми Моҳларойим […]
↧
↧
Fridrix Shiller. Qaroqchilar. Radiospektakl &“Olmon Shekspiri” yoxud abadiylik tantanasi
Фридрих Шиллернинг драматургик фаолияти “Қароқчилар” романтик драмаси билан бошланади. Бу пайтда Шиллер ўн саккиз ёшда эди… “ОЛМОН ШЕКСПИРИ” ЁХУД АБАДИЙЛИК ТИМСОЛИ Ровияжон АБДУЛЛАЕВА — филология фанлари номзоди Буюк немис шоири Фридрих Шиллер 1759 йил 10 ноябрда сартарош, ҳаммомчи, жарроҳ, табиб Каспар Шиллер хонадонида 7 йиллик уруш айни авжига чиққан пайтда “уруш фарзанди” бўлиб дунёга келади. […]
↧
Nodira. Firoqnoma & Devon & Turob To’la. Nodirabegim. Radiospektakl
Шоира таржимайи ҳолидан яхши биламизки, у ҳаётининг сўнгги йигирма йилини умр йўлдошидан айрилганидан кейинги ҳижрон азобида ўтказди. Бу унинг шеърларига таъсир қилмай қолмади. Ҳатто, фироқнома асарлар битиш, бошқача айтганда, шеърларида ҳижронни куйлаш шоира ижодининг асосий йўналишларидан бирига айланди. НОДИРА Нодира — ХIХ асрнинг биринчи ярмида ижод қилган таниқли ўзбек шоираси. Унинг асл исми Моҳларойим […]
↧
Ortiqboy Abdullayev. Shoir yuragining qaldiroqlari (Shavkat Rahmon suratiga chizgilar) & Shavkat Rahmon. Ikki she’r & Shavkat Rahmon. Videofilm
Шоирнинг чексиз, канорасиз дард ва нафратларидан ранг олган бу чизгиларда унинг ўжар феъл- атвори, курашчан руҳи, жўмард табиати яққол намоён бўлади. Шеърнинг бошқа бандларини ўқимасдан туриб ҳам гап нима ҳақида кетаётганини шоир нақадар кучли изтироб, алам ичида яшаганини бемалол англаш мумкин. Бу мисралар Шавкат ижодида, руҳиятида тинимсиз ўзгариб, ривожланиб турган тадрижий ҳолатни ҳам яққол кўрсатадилар. […]
↧
Ernest Heminguey. Qotillar. Matn & Audiospektakl
Кўчада қоронғилик қуюқлашгач, дераза ортидаги фонус ёнди. Ҳозиргина кириб келган кимсалар таомномани кўздан кечиришарди. Пештахта кунжагида турган Ник Адамс улардан кўз узмасди. Улар емакхонага кириб келишганда у ўша ерда Жорж билан гаплашиб турган эди. Эрнест ҲЕМИНГУЭЙ ҚОТИЛЛАР Эрнест Ҳемингуэй (1899-1961) — Америкалик ёзувчи. 1917 йилдан Канзас-Ситида журналист-репортёр сифатида иш бошлаган. 1-жаҳон уруши қатнашчиси (1914-18). Хемингуей […]
↧
↧
Matnazar Abdulhakim. She’rlar va tarjimalar & Usmon Azim. Biz — parishon bir kitob & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar va she’rlariga bastalangan qo’shiqlar
20 феврал — Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллуд топган куннинг 72 йиллиги Мен адабиётимизнинг мумтоз намояндалари асарлари мутолаасини отам ёрдамида жуда барвақт бошлаганман. Отамнинг ҳамсабоқ дўсти — Хоразм адабий муҳитида сезиларли овозга эга бўлган арузчи шоирлардан Орзу домла, Маҳбубий домланинг мунтазам ташрифлари, отам мулла Абдулҳакимдан олган сабоқларим ҳам бетаъсир ўтмаган. Отам араб, форс тилидаги диний […]
↧
Aziz Said. Paganining so’nggi konserti. Shoirning o’zi o’qigan
Мен шеъриятни инсоннинг ўз-ўзи билан, одамлар билан, табиат билан, Худо билан руҳоний суҳбати деб биламан. Бу суҳбатга эҳтиёж қачон туғилади? Ишончим комилки, одамзод дунёга келганда бу оламнинг пок тасвири қалбига муҳрланган бўлади – ота-она, Ватан, дўстдан тортиб Яратувчигача, меҳр, муҳаббат, адолат ва ҳурликдан тортиб эътиқодгача. У рўбарў келган ҳаёт ана шу пок – идеал тасаввурдай […]
↧
Mashrab Boboyev. Tuproq hidi. Hikoya & O’ttiz yoshlilar. Radiospektakl & Gurung (qissa va hikoyalar)
Шоир Машраб Бобоевни илк бор “Онамга хат” китоби орқали таниганман. Айнан шу номдаги шеърни ёд олиб, мактаб давраларида айтиб юрганман. Муаллиф билан Тошкентда ўқишни тугатиб, технология билим юртида ишлаб юрган пайтда раҳматли устозим Неъмат Аминов орқали юзма-юз кўришиб, танишганман. Бир сафар Неъмат ака, Машраб Бобоев билан билим юртимизга келишган. Ўша пайтда Ғафур Ғулом номидаги […]
↧